АҚШ президенти Барак Обама АҚШ Россияга Сурияда ишонч билдира олмаслигини айтди, бироқ Сурияда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилиб кўришини айтди.  

"Биз Россия ва Владимир Путинга ишона оламиз деб айта олмайман, шунинг учун биз ҳаводан бомбардимон қилишлар, Башар Асад тузуми келтириб чиқараётган фуқароларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларнинг тўхтатилишини ўз ичига олувчи жанговор ҳаракатларни тўхтатишга эриша олишимизни синовдан ўтказишимиз керак бўлади", деб айтди Обама. 

Обаманинг айтишича, ўт очишнинг муқобили доимий равишда олиб борилувчи фуқаролик уруши эканини айтди.

"Биз аниқ айтаяпмиз, Россия қотил-тузум ва ҳокимият тепасида қолиш учун ўз давлатини яксон қилган Асадни қўллаб-қувватлашга интилишини намоён қилмоқда", деб қўшимча қилди Обама.

Обаманинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилиши шу даражага етганки, у базўр ушлаб турилибди. 

"Шунинг учун ушлаб тура оладиган бирор нарсага эришишимизни синаб кўришимиз керак. Агар бундай бўлмаса, Россия халқаро саҳнада  қотил-тузумни қўллаб-қувватловчи маъсулиятсиз давлат эканини аниқ кўрсатади. Россия бунинг учун халқаро саҳнада жавоб беришига тўғри келади", деб айтди Обама.