АҚШ президенти Барак Обама Эронга тўланган 400 млн доллар маҳбусларни озод қилиш билан боғлиқ бўлмаганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

Обаманинг таъкидлашича, АҚШ гаровда ушлаб турилганлар учун пул бермайди.

"Биз бу тўлов ҳақида январда, бир неча ой олдин маълум қилгандик. Бу сир бўлмаган. Бу фойда олиш мақсадида кўзланган нарса бўлмаган", деб таъкидлаб ўтди Обама.

3 августда The Wall Street Journal нашри АҚШ президенти маъмурияти жорий йил бошида Эронга 4 нафар АҚШ фуқаросини маҳбусликдан озод қилиш учун 400 млн доллар нақд пул бўлган самолётни махфий равишда юборганини маълум қилганди.