2016 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
  
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 24-25 август кунлари Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтказилаётган Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг кун тартибига Олий Мажлис Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти якунларига ва келгуси йилдаги устувор вазифаларга бағишланган маърузанинг киритилиши муҳим эканлигини алоҳида қайд этдилар. 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) ва бошқа қонунлар кўриб чиқилди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Барча муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.