Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгашида БМТ бош котиби лавозимига овоз беришнинг 2-босқичида номзодлар орасида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Гутерриш 11 та маъқуллов овози, иккита қарши ва иккита бетараф овоз олган.

Овоз беришнинг 1-босқичи натижаларига кўра ҳам Гутерриш етакчилик қилганди, 2-ўринда Словениянинг собиқ президенти Данило Тюрк бораётганди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши бош котиб лавозимига номзодни БМТ Бош ассамблеясида маъқуллаши ва тавсия қилиши керак, сўнгра ташкилотнинг 193 аъзоси овоз бериш ўтказишади. БМТнинг амалдаги бош котиби Пан Ги Мун ўз лавозимини иккита 5 йиллик муддатдан кейин 2016 йил 31 декабрда тарк этади.