РФнинг Эронга тақдим этаётган 2,2 млрд евролик давлат кредитлари Ислом республикасида иссиқлик электр станциясини барпо этиш ва мамлакат шимоли-шарқидаги темир йўлларни электрлаштиришга йўналтирилади, деб маълум қилган Россия давлат раҳбари Владимир Путин.

"Нефть-газ, авиакосмик ва электр энергетикаси соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Шунга мувофиқ, Россия Эронга 2,2 млрд евролик давлат кредитини тақдим этмоқчи. Бу маблағлар, Форс кўрфази соҳилидаги Бандар-Аббос шаҳридаги ИЭС қурилишини молиялаштириш ҳамда мамлакат шимоли-шарқидаги Гармсар — Инче-Бурун темир йўл участкасини электрлаштиришга сарф этилади", — деган Путин, Озарбайжон, Эрон ва Россия давлат раҳбарларининг Бокудаги учрашуви арафасида Озарбайжон давлат ахборот агентлиги АзерТАжга берган интервьюсида. 

Аввалроқ, РФ энергетика вазири Александр Новак маълум қилганидек, Россия ва Эрон 70 лойиҳани ўз ичига олган саноат соҳасида ҳамкорлик қилишга оид  "йўл харита"сини имзолашини маълум қилган эди.