Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған 9 августдаги учрашувда "Аккую" АЭСи, "Турк оқими" газ қувури лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда турк қурилиш компанияларининг Россия бозорида ишлашини муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Ушаковнинг айтишича, томонлар йирик лойиҳалардан ташқари, Тўғридан-тўғри инвестициялар Россия жамғармаси иштирокидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишади. Ушаковнинг таъкидлашича, иқтисодий мавзулар учрашувдаги энг муҳим мавзулардан бўлади.  

"Тегишли вазирлик ва бошқармаларга савдодаги мавжуд тўсиқларни енгиб ўтишга имкон берувчи икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари устида ишни қайта бошлаш бўйича топшириқлар берилади", деб айтди Ушаков.

Аввалроқ Путин ва Эрдўған турк маҳсулотларининг Россия бозорига қайтишини муҳокама қилишлари маълум қилинганди.