Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг маошини 2 баравар оширишга қарор қилди. Бу ҳақда As нашрига асосланиб, Tribuna.uz хабар тақратди.

Хабарда айтилишича, франциялик мутахассиснинг йиллик маоши миқдори 2,7 миллион евродан 5,5 миллион еврога (солиқлар тўланганидан кейин) кўтарилади.

Зидан мадридликлар клубига шу йилнинг февралида Рафаэль Бенитеснинг истеъфога чиқарилишидан кейин бош мураббий сифатида тайинланган. У билан 2018 йилгача шартнома тузилган. У "Реал" билан ўтган мавсумда Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.