Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC) Паралимпия ўйинларида қочқинлар терма жамоаси иштирок этишига рухсат берди.

Қайд этиш керакки, қочқинлар сафидан чиққан ўн нафар спортчи Рио-де-Жанейрода ўтадиган 2016 йилги Ёзги Олимпиадада Халқаро олимпия қўмитаси байроғи остида иштирок этади.

Бошқа барча жамоаларда бўлганидек, қочқин спортчилар жамоаси ҳам техник таъминот штатига, шу жумладан, беш мураббий ва беш расмий вакилга эга бўлади.

IPC сайтида келтирилишича, бу терма жамоа таркиби август ойи давомида аниқланади.