Бугун Рио-де-Жанейрода 31-ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Лекин мусобақалар бошланиб кетди.

Кеча футбол мусобақаларига старт берилган эди. Бугун эса камончилар баҳсларга киришди.

Саралаш босқичининг ўзидаёқ жаҳон рекорди ўрнатилди. Жанубий кореялик Ким Ву Жин камондан ўқ отиш мусобақаларининг квалификация босқичида 720 имкониятдан 700 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу жаҳон рекорди ҳисобланади.

Эртага жамоавий баҳсларда медаллар эгалари аниқланади. 12 август куни индивидуал баҳслар бўйича ғолиблар номи маълум бўлади.

Бундан олдинги рекорд ҳам жанубий кореялик камончи Им Тон Хюнга тегишли эди. У 2012 йилги Лондон олимпиадасида 699 очко тўплашга муваффақ бўлганди.

Мусобақанинг очилиш маросими эртага тонгда, Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланади.