Россияда 2016 йил бошидан 1,4 млн гектар ўрмон ёниб битди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 37 фоиз камроқни ташкил қилади. Бу ҳақда Россельхоз сайтида маълум қилинди. 

Россельхоз раҳбари Иван Валентик йил бошидан Россияда 1,4 млн гектар майдонда деярли 8,5 мингта ўрмон ёнғини қайд қилинганини маълум қилди. Ёнғинлар миқдори ўтган йилдагидан 14 фоизга камроқни ташкил қилган.

"Юзага келган вазиятда ёнғинларга асосий сабаб нафақат инсон омили, балки маъмурий омил ҳамдир. Бошқача айтганда, ёнғинларган сабаб Россия Федерацияси субъектларининг ижрочи ҳокимияти органлари ишининг сифатидир", деб айтди Валентик.

Валентикнинг айтишича, юқори ёнғин хавфсизлиги шароитида "режада кўзда тутилган барча кучлар ва воситаларни жалб қилиш бўйича тезкорлик ва аниқлик талаб қилинади, бу эса амалда юз бермаяпти".