Россияликларнинг аксарияти (78 фоизи) Курил оролларининг зиддиятли ҳудудларини Японияга қайтаришга қарши. Ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг атиги 7 фоизигина "рози"ликларини билдирди, деб маълум қилмоқда «Левада-Центр».

Россияликлар бу масалада келишувга ҳам қарши эканликларини изҳор қилишган. Сўралганларнинг 71 фоизи Россия Курил архипелагининг иккита йирик ороли: Уруп ва Итурупни ўзида қолдириб, унча катта бўлмаган Хабомаи ва Шикотан оролларининг Японияга берилишига ҳам норозиликларини билдирган. Бироқ, ҳар еттинчи кишига (13 фоиз) бу ғоя маъқул келган бўлса, 16 фоиз киши жавоб беришга қийналган. 

Умуман, россияликларнинг фикрича, айни вақтда «Жанубий Курилнинг тортишувли оролларини Россия таркибида сақлаб қолиш» (56%), «япон кредитлари ва технологиялари эвазига Япония билан тинчлик сулҳини имзолаш»дан (21 фоиз) кўра муҳимроқдир.

Россиянинг Япония билан тинчлик сулҳи имзолаши нақадар муҳимлиги борасида ҳам жамоатчилик бир хил фикрда эмас. Сўралганларнинг 48 фоизи бу ҳужжатни имзолаш керак, деб ҳисобласа, 38 фоизи – йўқ дейишган, 14 фоизи жавоб беришга қийналган.