"Толибон" жангарилари Афғонистонда фавқулодда қўниш амалга оширган вертолёт бортида бўлган одамларни гаровга олди, улар орасида Россия фуқароси ҳам бўлган, деб хабар бермоқда DunyaNews.

Вертолётда 7 киши – 6 покистонлик ва бир нафар россиялик бўлган. 

Вертолёт таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон томон учаётган бўлган ва техник носозлик туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Маълум қилинишича, жангарилар одамларни гаровга олгандан кейин вертолётни ёқиб юборган.