Туркиянинг Россиядаги элчиси Умит Ярдим РИА «Новости» агентлигига берган интервьюсида айтишича, Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзаро учрашувида муносабатларни ривожлантиришнинг «йўл харитаси»ни тузиб олишади.

«Дастлаб, яккама-якка учрашув, сўнгра делегациялар ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтади», — деб аниқлик киритган элчи. 

Дипломатнинг қайд этишича, «бу тарихий учрашувдир». 

«Биз бир ойдан бери бунга тайёргарлик кўрмоқдамиз», — деб изоҳлаган Умит Ярдим. 

Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви 9-август куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.