АҚШ терма жамоасининг байроқдори, машҳур сузувчи Майкл Фелпс Олимпиада очилиш маросимини сузиш бўйича мусобақаларга яхшироқ тайёрланиш мақсадида якунланишигача тарк этди. Сузиш бўйича мусобақалар 6 августдан бошланади. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги маълум қилди. 

31 ёшли спортчи Олимпиада очилиш маросимида биринчи маротаба қатнашди, у аввалги маросимларни машғулотларга яхшироқ тайёрланиш истаги сабабли ўтказиб юборганди.

Аввалроқ сузувчи Бразилиядаги Олимпиада унинг фаолиятидаги охиргиси бўлишини маълум қилганди. Фелпс 5 та Олимпиадада иштирок этган ва Олимпиадалар тарихида энг унвони кўп спортчи ҳисобланади: унинг ҳисобида 22 та медаль бўлиб, улардан 18 таси олтин, 2 таси кумуш ва 2 таси бронза медалидир. У бу медалларни 2004, 2008 ва 2012 йилги ўйинларда қўлга киритган.    

Олимпиаданинг биринчи куни, 6 августда ўқ отиш, велоспорт (шоссе), камондон ўқ узиш, дзюдо, қиличбозлик, оғир атлетика ва сузиш бўйича мусобақалар бошланади.