Ҳужумчи Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтади. "Барселона" ҳужумчиси Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоани ўз ортидан олиб боради, деб айтди Аргентина президенти Маурисио Макри. 

"Месси Россиядаги жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида бўлади. У энг яхшилардан бири бўлади. Биз Месси ўзини қулай ҳис қилиши учун барча ишни қилишимиз керак. Мен у билан гаплашдим ва унга барча қилаётган иши учун миннатдорчилик билдирдим. Америка Кубогида у бор кучини берди, бироқ ҳар доим ҳам истаган нарсангга эришишнинг иложи бўлмайди", деб айтди Макри.   

Америка Кубоги финалида Аргентина Чилига ютқазгандан кейин, Месси халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилганди.

Манба: Tribuna.Uz