Бельгия Буюк Британиядан 50-йиллардан бери йиғиб келинган, 3 мингта одам мияси намуналарини олди, деб хабар бермоқда RTL.

Таъкидланишича, бу руҳий носоғлом кишиларга тегишли бўлган миялар сақланувчи Европадаги энг катта коллекциядир. Маълум қилинишича, унда тушкунлик, шизофрениядан азият чеккан одамларнинг миялари намуналари бор.

"Бу коллекциянинг ноёблиги шундаки, 50-йиллар бошида кўплаб одамлар руҳий даволанишдан ўтмаган, чунки ўша замонларда керакли дорилар бўлмаган", деб айтди руҳшунос Мануэль Морренс.

Маълум қилинишича, Лондоннинг шифохоналаридан бири бу коллекция катта жойни эгаллагани сабабли ундан воз кечмоқчи бўлган. Бу миялар коллекциясини Антеверпен яқинидаги шифохона олимлари мамнуният билан қабул қилганлар.