Бельгиянинг Шарлеруа шаҳрида номаълум кимса мачете билан икки полициячини яралади. Шундан кейин полиция босқинчига ўқ узган, деб маълум қилинди полицияда.

"Икки полициячи полиция бошқармаси ёнида бир кимса томонидан мачете билан яраланган. Босқинчининг ўзи ҳам яраланган, бироқ тирик", деб маълум қилинди шаҳар полицияси твиттерида. 

Бельгиянинг Soir нашри маълумотларига кўра, аёл полициячи юзидан чуқур жароҳатлар олган. Унинг ҳамкасби енгил яраланган. 

Учинчи полициячи томонидан отиб яраланган жиноятчи оғир аҳволда шифохонага етказилган.