Бельгиянинг Шарлеруа полициясида аввалроқ мачете билан икки полициячини яралаган эркак ўлгани айтилди. Полициячиларнинг ҳаётига эса ҳеч нарса хавф солмаяпти.

"Мачете билан ҳужум қилган эркакнинг ўлгани тасдиқланмоқда. Икки ҳамкасбимиз ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти", деб маълум қилди полиция твиттерда ва барчага қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Шарлеруада номаълум кимса икки полициячига полиция идораси ёнида мачете билан ҳужум қилган. Босқинчи учинчи полициячи томонидан яраланган. Полициячилардан бири чуқур юз жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Босқинчи ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган. Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон вазирлик ҳузуридаги таҳдидларни таҳлил қилиш маркази ушбу ҳодисани ўрганаётганини маълум қилган.

Мамлакатда 24 мартдан бери террорчилик хавфининг юқори даражаси, яъни тўрт имкони бор даражадан учинчиси амал қилмоқда. 4-хавфлилик даражаси 22 мартда Брюссель аэропорти ва метросидаги терактлардан кейин киритилганди ва икки кун ўтиб "теракт хавфи мавжуд бўлиши мумкинлигини" англатувчи 3-даражага туширилганди.