Эрон жанубидаги Генаве шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Mehr.

Таъкидланишича, яна 3 киши жароҳат олган ва улар шифохонага етказилган. 

Авария оқибатлари бартараф этилмоқда. Портлаш сабаблари маълум қилинмаган.