АҚШнинг Федерал қидирув бюроси сўнгги ўн мобайнида олиб борган суриштирув ишлари чоғида 5 минг дона электрон қурилмадан 650тасини очишнинг уддасидан чиқа олмаган. Улар тергов ишлари доирасида экспертизадан ўтказилиши лозим эди. ФҚБ директори Жеймс Коми Сан-Франциско шаҳрида чиқиш қилар экан, ушбу маълумотлар билан ўртоқлашган. 

Коми шунингдек, ўз маърузасида Apple компанияси билан бўлиб ўтган можарони ҳам ёдга олди. 

Шу йилнинг февраль ойида Калифорния штати Риверсайд шаҳри суди Apple компаниясига Сан-Бернардино шаҳрида қўпорувчилик содир этган Саид Фарукнинг смартфонидаги маълумотларни олишда, ФҚБга ёрдам бериш мажбуриятини юклаган эди. Аммо, компания раҳбари Тим Кук, ФҚБ талаби бўйича судда тортишиш нияти борлигини, тергов жиҳатидан лозим бўлган маълумотлар тақдим этилгани боис, смартфон ҳимоя дастурини бузишда ёрдам берадиган дастурий таъминот тақдим этилмаслигини билдирганди. Бу компания фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари давлат томонидан ўғирланишига олиб келиши мумкинлиги важ қилиб кўрсатилганди.

ФҚБ директорининг фикрича, унинг бошқармаси ўз фойдасига далиллар тўпламоқда. Хусусан, Комининг айтишича, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида бир кишининг шахсий маълумотларини олиш борасида инсон ҳуқуқлари четлаб ўтилса, зарар қилмайди.