Франция президенти Франcуа Олланд 2024 йилги Олимпиада ўйинлари айнан Францияда ўтишига умид қилишини айтди.

«Франция 2024 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун идеал жой. Чунки бизнинг мамлакат охирги йилларда террорчилар билан жуда кўп тўқнаш келиб, хавфларни бартараф эитишга ўрганиб қолдик.

Европа чемпионатидай йирик мусобақада хавфсизликни таъминлай олдик. Кимдир терроризм бизга хавф солмайди, деб ўйласа адашади. Дунёда бундай мамлакат йўқ»,- дейди Олланд.