Париждаги Эйфел минораси олдидаги бинодан одамлар эвакуация қилинган. Бу ҳақда воқеа гувоҳлари маълум қилмоқда. Улар воқеа жойидан олинган суратларни интернетда жойлаштирмоқдалар.

Воқеа жойида бўлган одамларнинг айтишича, минора олдига полиция ходимлари ва ҳарбийлар етиб келган. Яқин орада жойлашган бино ичига ҳеч  ким қўйилмаяпти. Эвакуация сабаблари маълум қилинмаган.

Ҳозирча воқеа юзасидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.