Ўзбекистон Президентининг 2009-2014 йилги болалар мусиқа ва санъат мактаблари техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори юзасидан Элликқалъа туманидаги Бўстон шаҳри марказида жойлашган 18-сонли болалар мусиқа мактаби янгидан қуриб битказилиб, 2014 йилнинг 28 сентябрь куни фойдаланишга топширилди. 2014-2015 янги ўқув йилида ушбу мактабга 85 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди ва жами ўқувчилар сони 153 нафарга етди.

2014 йил “Камалак болалар ижодиёти фестивали”га мактабимизнинг бир неча истеъдод эгалари қатнашиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.   2015 йилнинг 27 февраль куни Нукус шаҳри 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган Ўзбекистон Халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Замонимиз кўйчиси” номли Республика танловида Алиева Нурсулув 3-даражали диплом билан тақдирланди.

10 январь куни мактаб ўқувчиларининг ярим йиллик ҳисобот концерти жуда ҳам кўтаринки руҳда бўлди, нафақат туманимиздан, балки қўшни Тўрткул ва Беруний туманларидан ҳам меҳмонлар ташриф буюрди.

Мактаб ўқувчилари 2015 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган “Наврўз садолари” I халқаро кўповозли миллий чолғу ансамбль ва оркестрлар фестивалида III-даражали дипломга эга бўлишди.

Шунингдек, апрель ойининг 25-26 кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Санъат ғунчалари” Республика танловида эстрада бўлими 7-синф ўқувчиси Алиев Денис Али ўғли рағбатлантирувчи диплом билан тақдирланди. Концерт дастури бўлиши билан бир қаторда 14 нафар битирувчи ўз гувоҳномаларига эга бўлишди.

2015 йил 8 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг санъат йўналиши бўйича Республика танловида амалий санъат бўлими 1-синф ўқувчиси Шерматов Санжар мамлакат босқичида I даражали диплом ва лауреатлик унвонига эга бўлди.

2016 йил  “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида Ширматов Санжар Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-даражали диплом билан тақдирланиб, мамлакат босқичига йўлланма олди.

2016 йил “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида хореография бўлими ўқувчиси Комилова Дилнура Корақалпоғистон Республикаси босқичида 1-даражали диплом билан тақдирланиб, мамлакат босқичига йўлланма олди.

25 март куни Нукус шаҳрида “Академик ва эстрада ижрочилиги” бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Эстрада хонандалик бўлими 5-синф ўқувчиси Собуров Оғабек Эргаш ўғли 2-даражали диплом билан тақдирланди.

Шу йилнинг 2 апрель куни Нукус шаҳри 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг “Академик ва эстрада ижрочилиги” Республика танлови бўлиб ўтди ва бу танловда анъанавий хонандалик бўлими 4-синф ўқувчиси Хожаҳмедов Шерхон Жуманазар ўғли 2-даражали диплом тақдирланди.

2015-2016 ўқув йилига баҳорги аризалар қабули 25 апрелдан 25 майгача, маслаҳат дарслари 26 майдан 28 майгача, қабул синовлари 29 майдан 1 июнгача бўлиб ўтди.

Жумладан, ёзги аризалар 25 июндан 25 августгача, маслаҳат дарслари 26 августдан 28 августгача ва 29 августдан 30 августгача қабул қилиш синов имтиҳонлари олинди.

Ёшларда Болалар мусиқа ва санъат мактабига бўлган иштиёқ сабаб “Гулдурсун” ОФЙ ва “Тоза-боғ” ОФЙда яшовчи  ота-оналардан 100га яқин ариза тушди. Ота-оналарнинг аризаларини, ўқувчилар қизиқишини, санъатга, мусиқага, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, садоқатлилигини, ўқувчиларни билим олиш учун шарт-шароитларни инобатга олиб 2015 йил 28 августдаги туманимиз ҳокимининг қарорига асосан “Тоза-амиробод” ОФЙда халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 24-сон умумтаълим мактабида 1-филиал ва “Гулдурсун” ОФЙ 30-сон умумтаълим мактабида эса 2-филиал ташкил қилинди. 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби филиаллари яъни 1-филиалига 42 нафар ўқувчи, 2-филиалига 40 нафар ўқувчи жами мактабнинг 1-синфига 172 нафар ўқувчи қабул қилинди. Ўқувчиларининг умумий сони 264 нафарга етган мактабимизнинг истеъдод эгалари ҳозирда 11 та олий, 21 та ўрта махсус ўқитувчи-устозларидан таълим-тарбия олиб, мусиқа ва санъат сирларини ўрганиб келишмоқда.

Элликқалъа туман 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Раҳматжон Саидов.