Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC) Рио-де-Жанейродаги Паралимпиададан Россия терма жамоасини тўлиқ таркибда четлатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Guardian газетаси.

Нашр маълумотларига кўра, россиялик спортчиларнинг четлатилишига Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги раҳбари Ричард Маклареннинг ҳисоботи сабаб бўлган. Ҳисоботга кўра, Россияда мунтазам равишда допинг қоидабузарликларига йўл қўйилган. Нашрнинг ёзишича, IPC бу ҳақда 7 августда расман эълон қилади.

Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси вакили Марк Адамс бир давлат миллий паралимпия  қўмитаси россиялик паралимпиячиларнинг Бразилияда иштирок этишига қарши чиққанини маълум қилган.