Грециялик сузувчи қиз Феодора Жярени допинг тестидан ўтолмагани учун Олимпиада ўйинларидан четлатилди. Бу ҳақда Kathiemerini газетаси хабар қилган.

Жярени июль ойида Афинада допинг учун тест топширган ва айнан ўша пробалардан тақиқланган модда топилган.

Жярени Олимпиадада сузиш спорт тури бўйича қатнашиши керак эди. У 2013 йилда йирик мусобақа ҳисобланган Ўрта Ер денгизи чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.