Марокашнинг Касабланка шаҳридаги ишчилар туманида икки бино қулаб тушди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди ва 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Марокашнинг MAP ахборот агентлиги расмий маълумотига кўра, жароҳатланганлардан олти кишининг аҳволи оғир даражада. Воқеа жойида қутқарув хизмати ишламоқда.