«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Лестер»нинг Англия чемпиони бўлгани ҳақида фикр билдирар экан бундай сенсацион чемпиониклар содир бўладиган ягона мамлакат Англия эканини айтди.

«Бу шунақа воқеалар содир бўлишини ҳамма хоҳлайдиган, футбол стртуктураси бунга йўл қўядиган ягона мамлакат. «Лестер»дака жамоалар чемпион бўладиган ягона мамлакат Англия.

Бошқа мамлакатларда катта клублар бунга йўл қўйишмайди. Улар телетрансляциялардан келадиган фойдани бўлишишни хоҳлашмайди. Улар доим ўзларини қулай ҳис қилишлари ва чемпионлар лигасида доим иштирок этишлари керак, деб ўйлашади. Англияда эса ҳаммаси бошқача. Бу ерда футбол қадрланади.

Европада баъзи футбол кишилари борки, ўзларини футболдаги Она Тереза деб ҳисоблашади, лекин бундай эмас. Улар шунчаки чемпион бўлишмайди, ўзларига рақобат туғдира оладиган клубларнинг футболчиларини ҳам сотиб олишади. Шу йўл билан рақобатчилари йўқолади.

Улар учун ички чемпионат асосий мақсад эмас, улар Европа чемпионлар лигасинига интилишади. Англияда барча лигани ютишни истайди. Шунинг учун Премьер лига бу Премьер лига. У дунёда тенгсиз. Умид қиламанки, бу мавсум инглиз жамоалари учун омадли келади. Чемпионлар лигасида ҳам.

Англияга кучли футболчилар, кучли мураббийлар келди. Менимча, халқаро майдонда ҳам ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади»,- дейди Моуриньо.

Манба: Tribuna.Uz