Норвегия маликаси Марта Луиза ёзувчи Ари Беном билан 14 йиллик турмушидан сўнг ажрашувга ариза берди. Бу ҳақда People хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу қарорга икки томонлама келинган.
«Бу иккимиз учун ҳам қайғули... Биз узоқ вақт муносабатларимизни илиқлаштиришга уриндек, аммо бунинг иложи бўлмади», — деди малика.
Шунингдек, улар уч нафар фарзандлари борасида ҳам келишувга эришишган.