Канадалик аёл, Зика вирусини юқтирганига қарамай, соғлом фарзандни дунёга келтирди, деб хабар қилмоқда CBC телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Грегори Тэйлорга таянган ҳолда. 

"Ҳомиладорлик вақтида ушбу болада вирус таъсири кузатилган эди. Унинг бош мияси ва орқа миясида суюқлик тўпланиши қайд этилганди. Аммо, ҳозирда чақалоқнинг аҳволи меъёрда", - деган Тэйлор. 

Бироқ, Тэйлор боланинг жинси, унинг туғилиш вақти ва манзилига ойдинлик киритмаган. У, фақат, чақалоқ мутахассисларнинг жиддий назорати остида бўлишини маълум қилган. Боланинг онаси, ҳомиладорлигининг илк ойларида Канададан ташқарида бўлиб, Зика вирусини юқтирган эди. 

Умуман, шу пайтга қадар 187 нафар канадалик Зика вируси билан касалланган.