2000 метр масофага 3-саралаш гуруҳида стартга чиққан ҳамюртимиз 5 спортчи орасида финишга тўртинчи бўлиб етиб келди. Ўз гуруҳларида дастлабки 3та ўринни эгаллаган спортчилар чорак финалга тўғридан-тўғри йўл олади. Қолган спортчилар эса кейинги босқичга бериладиган қўшимча йўлланмалар учун яна саралаш баҳсларида иштирок этишади. 

Бугун яна 6 нафар спортчимиз мусобақада иштирок этишади.

Манба: stadion.uz