Рио Олимпиадасининг биринчи олтин медали ўз эгасини топди. Пневматик милтиқдан ўқ отишда АҚШлик Виржиния Трэшер энг яхши натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. 19 ёшли спортчи 208 очкко тўплаб, Олимпиада финаллари рекордини ўрнатди.

Кумуш медални хитойлик Ду Ли қўлга киритди, бронза медал ҳам хитойлик И Си Линга насиб этди.