Япония императори Акихито тахтдан воз кечишга қарор қилгани муносабати билан олдиндан ёзиб олинган видеомурожаат билан 8 августда япон халқига юзланади, деб хабар бермоқда Япония император саройи бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда NHK нашри. Батафсил.

Бельгия Буюк Британиядан 1950-йиллардан бери йиғиб келинган, 3 мингта одам мияси намуналарини олди. Таъкидланишича, бу руҳий носоғлом қишиларга тегишли бўлган миялар сақланувчи Европадаги энг катта коллекциядир. Батафсил.

АҚШ Россия билан муносабатларини тиклаб, ўзаро ҳамкорликда ИШИД террорчи гуруҳига барҳам бериши керак, дея фикр билдирган Америка президентлигига республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп. Батафсил.

 

Бельгияда ИШИД террорчилик тўдаси аъзоси экани исботланиб, 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган Фотима Аберкан озодликка чиқди. Батафсил.

Германия ҳукумати мамлакатда содир этилиши мумкин бўлган террактлардан огоҳлантириш ва уларга қарши чора кўриш учун Саудия Арабистонига мурожаат қилди. Саудия бу таклифга рози бўлган ва энди Германияга террорчиликка қарши курашда ёрдам беради. Батафсил.


Тошкент вақти билан 04:00да Рио-де-Жанейрода 31-ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш мароси бошланди. Бу Олимпиада Жанубий Америка учун биринчиси ҳисобланади. Бу галги ўйинлар мусобалар тарихидаги энг кўп медал ўйналган бўлиб тарихда қолади. Батафсил.

Ҳамюртларимиз 13 спорт тури бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади. 70 спортчидан 47 нафари эркаклар бўлса, 23 тасини аёллар ташкил этди. Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариш вазифаси боксчи Баҳодир Жалоловга ишониб топширилган.  Батафсил.

Ўзбекистонлик спортчи Диёрбек Ўрозбоев Рио Олимпиадасида Ўзбекистонга биринчи ғалабани тақдим этди. Батафсил.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати хавфсизлик нуқтаи-назаридан Pokemon GO ўйинини тақиқлади. Ушбу қарор мамлакатнинг интернетдаги фаоллигини назорат қилувчи, виртуал кенглик бўйича Олий кенгаши томонидан қабул қилинган. Батафсил.

Қурилмаси ҳавога зўрға кўтарилган ака-ука Райтлар, бугунги кундаги самолётларнинг қисқа фурсатда товуш тезлигидан ҳам тез учаётганини кўришганида лол қолишган бўлишарди, балки. Шундай қилиб, танишинг, дунёдаги энг тезучар самолётлар: Батафсил.