Тошкент вақти билан 04:00да Рио-де-Жанейрода 31-ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш мароси бошланди. Бу Олимпиада Жанубий Америка учун биринчиси ҳисобланади. Бу галги ўйинлар мусобалар тарихидаги энг кўп медал ўйналган бўлиб тарихда қолади. Риода жами 306 комплект медаллар ўйналади. Қатнашчилар спортнинг 28 тури бўйича баҳслашишади.

Спортчилар парадини тарихий анъанага кўра, Греция бошлаб берди. Чунки Олимпиада ўйинларининг туб илдизи юнонлар ўккасига бориб туташади. Давлатлар «Маракана» стадионига португал алифбоси тартибида чиқиб келишди. 70 нафар спортчидан таркиб топган Ўзбекистон делегацияси байроқдоримиз боксчи Баҳодир Жалолов бошчилигида афсонавий стадионга чиқиб келишди. Ҳамюртларимиз Риода 13 спорт тури бўйича баҳсларда қатнашишади.