Руминиянинг Хунедоар уездидаги Вецель аҳоли пунктида йўловчи микроавтобуси ва юк машинасининг тўқнашиши оқибатида 20 киши жабрланди. Бу ҳақда AGERPRES агентлиги маълум қилди. 

Автобусда ўсмирлар футбол жамоаси "Аурул"нинг 17 ёшдан 26 ёшгача 18 аъзоси бўлган. Улар Илия аҳоли пунктидаги учрашувга кетаётган бўлганлар, деб маълум қилди маҳаллий полиция вакили. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинасининг 39 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, автобусга урилган. 

Кўпчилик жабрланганларнинг оёқ-қўллари синган, улар бош мия-чаноқ жароҳатлари олганлар. Уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.