Android операцион тизими 2016 йил 2-чорагида Ҳиндистондаги улушини 97,1 фоизгача оширди. Бу маълумотлар Strategy Analytics компанияси тадқиқотларидан маълум бўлди. 

Таққослаш учун, 2015 йил апрель-июнида Android мамлакат бозорининг 90 фоизини эгаллаганди.

Бу орада Apple iOS операцион тизимининг улуши 4,5 фоиздан 2,4 фоизгача қисқартирди, қолган операцион тизимларга эса бозорнинг 0,5 фоиз улуши тўғри келмоқда. 

Ҳиндистонда йилнинг 2-чорагида етказиб берилган Android негизидаги смартфонлар 29,8 млн донани ташкил қилди, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 28,4 фоизга кўпроқдир. Apple iOS негизидиги смартфонлар етказиб берилиши эса 33 фоизга камайиб, 0,8 млн донани ташкил қилмоқда. 

Apple iOS улуши ва бу операцион тизим негизидаги смартфонлар етказиб берилишининг пасайиши уларга ўрнатилган жуда юқори нархлар билан тушунтирилмоқда.  

Ҳиндистонга етказиб берилган смартфонлар сони 2-чоракда 19 фоизга ошиб, 30,7 млн донагача етди. Strategy Analytics компанияси буни Ҳиндистон айни вақтда Хитой ва АҚШдан кейин дунёда учинчи рақамли смартфонлар бозори ҳисобланиши билан тушунтирмоқда.