Ямайкалик машҳур спринтер, 6 карра Олимпия чемпиони Усэйн Болт Рио-де-Жанейродаги Олимпиада очилиш маросимида қатнашмаганини дангасалиги билан тушунтирди. Унинг бу сўзларини The Telegraph нашри келтирди.

"Мен жуда дангаса йигитман, кеча ҳеч нарса қилгим келмади", деб айтди Болт.

Нашр Болтнинг маросимда пайдо бўлмаганининг асл сабаби Олимпиаданинг бошқа иштирокчилари томонидан унга ортиқча эътибор қаратилиши бўлгани ва юлдуз шу сабабли маросимда иштирок этмаганини тахмин қилди. Спринтер жорий Олимпиаданинг бош юлдузларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ Болт Рио Олимпиадаси у учун охиргиси бўлишини айтганди. 29 ёшли югурувчи 2017 йилги жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятини якунламоқчи.

Болт Пекин ва Лондондаги Олимпиадаларда умумий ҳисобда учта йўналишда: 100 ва 200 метр ҳамда эстафета югуришда 6 та олтин медални қўлга киритган. Лондондаги Олимпиадада Болт Ямайка терма жамоасининг байроқдори бўлган.