Қозоғистон футболи расмийлари мамлакат футболининг 2026 йилгача бўлган ривожланиш режасини тузиб олишди. Унда таъкидланишича, Қозоғистон ҳукумати футбол клубларининг ривожланиши учун 2004 йилдан буён миллиард евро ишлатган. Бу ҳақда Nur.kz хабар берган.

Манбада айтилишича, 2014 йилнинг ўзида клублар учун 200 миллион доллар ажратилган. Лекин бу пуллар стадион қуриш ёки болалар футболини ривожлантиришга кетмагани алоҳида таъкидланган.