Ноутбук ёрдамида Jeep автомобилларининг ҳимоя тизимини бузиш билан шуғулланиб келган 2 хакер АҚШнинг Ҳьюстон штатида қўлга олиган. Engadget.com хабарига кўра, бу хакерлар кейинги 2 йил ичида 30дан ортиқ автомобилни ўғирлашган.

Майкл Арси ва Жесси Зели исмли гумондорлар навбатдаги автомобилни ўғирлашга уринганида қўлга тушган. Ҳозирча улар қўллаган усул ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Полиция гумондорлардан бирини ўтган йилнинг апрелида Jeep Wrangler Unlimited ўғирланиши вақтида камерага ёзиб олинган тасвирлар орқали топган. Энди икки гумондорга ҳам автомобил ўғирлаганлик учун айб қўйилмоқда.