АҚШда Ohio Dreams мусиқа фестивалида конфет остига ниқобланган гиёҳванд модда – опиатдан 20 дан кўпроқ одам заҳарланди, деб хабар бермоқда NBC телеканалига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. Маълум қилинишича, номаълум кимсалар фестивалга ташриф буюрганлар орасида конфетга ўхшаш нарса солинган пакетларни тарқатганлар. Шундан кейин 20 дан ортиқ киши наркотик заҳарланиш билан шифохонага ётқазилган. 

Ахборот агентлигининг ёзишича, маҳаллий полицияда жабрланганларнинг барчаси шифохонага мурожаат қилмаган бўлиши мумкинлиги сабабли уларнинг аниқ сони номаълумлиги айтилган. Шунинг учун уларнинг сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Ҳозир полициячилар гиёҳванд моддани мусодара қилиб, унинг хусусиятларини аниқлаш учун экспертизага юборишди. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.