Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони америкалик Андре Уорд колумбиялик Александр Бранд устидан ғалабани жуда осон қўлга киритди.

Зерикарли ўтган 12 раундли жангнинг ҳар бир раунди Андре Уорд фойдасига ҳал бўлди. Умумий ҳисоб 120:108.

Андре Уорднинг ушбу ғалабасидан сўнг у 29 ноябрь куни россиялик Сергей Ковалев билан рингга кўтарилади.