Япония Шарқий-Хитой денгизи ҳудудидаги баҳсли ороллар рўпарасидаги газ платформасига радиолокация қурилмалари ўрнатгани учун Хитой томонига эътироз билдирди. Бу ҳақда Япония ТИВ маълумотига асосланиб, Reuters хабар тарқатган.

Япония томони фикрича, хитойликларнинг радарлари газ платформаси учун зарурий қурилмалар эмас. Хитойнинг бу ҳаракати платформадан ҳарбий мақсадда фойдаланиш ниятларини англатади.

Вазирлик вакилининг хабар беришича, радарлар шу йилнинг июнида аниқланган, лекин эътироз 5 август куни билдирилган.

Бундан олдинроқ Япония баҳсли ҳудудга хитойликлар кемалари киргани учун ҳам қатъий эътирозини билдирганди.