Косуке Хагино Рио-де-Жанейро олимпиадасида комплекс сузиш бўйича 400 метр масофада тенгсиз бўлди.

Финалда Хагино 4 дақиқаю 6,05 секундлик кўрсаткич билан америкалик Чейз Калиш (4.06,75) ва ўз ватандоши  Дайю Сэтони (4.09,71) ортда қолдирди.

2012 йилги Лондон олимпиадасида Хагино бу масофада учинчи бўлиб келганди. Бразилияда у 200 метрга эркин сузиш ва 200 метрга комплекс сузиш баҳсларида ҳам иштирок этади.

Манба: Tribuna.uz