Рио-де-Жанейро олимпиадасида Австралия терма жамоаси аёллар ўртасида 100 метрга 4 марталик эстафетада эркин сузиш бўйича жамоавий баҳслар финалида рекорд ўрнатган ҳолда ғалаба қозонишди.

Финалда австралияликлар (Эмма Макеон, Бриттани Элмсли, Бронте Кэмпбелл, Кейт Кэмпбелл) 3 дақиқаю 30,65 сониялик кўрсаткич билан АҚШ (3.31,89) ва Канада квартетини (3.32,89) ортда қолдирди.

Бундан олдинги рекорд ҳам австралияликлар жамоасига тегишли эди (3.30,98 сония). Бу рекорд 2014 йилнинг 24 июлида ўрнатилган.