Европа Иттифоқи Туркияга берилган ваъдаларни бажармаяпти ва 53 йилдан бери унинг бошини қотириб келмоқда, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ТАСС ахборот агентлиги бош директори биринчи ўринбосари Михаил Гусманга берган интервьюсида.

"Европа Иттифоқи 53 йилдан бери бизнинг бошимизни қотирмоқда. Биз изчиллик билан ростгўйлигимизни исботламоқдамиз ва ЕИдан ҳам шуни кутмоқдамиз. ЕИ иккилик стандарти сиёсатидан воз кечиши керак", деб айтди Эрдўған. 

Эрдўғаннинг интервьюси "Россия 24" телеканали орқали намойиш қилинади.