Эрон президенти Хасан Руҳоний Озарбайжонга келди, деб хабар бермоқда RNS.

Эрон президенти Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин билан уч томонлама музокара ўтказади.

Маълумотларга кўра, музокаралар мавзуси Решт-Астара темир йўл қурилиши лойиҳаси ҳақида бўлади. Ушбу лойиҳа Шимол-Жануб транспорт корридори вазифасида хизмат қилади.

Бундан ташқари, президентлар Афғонистон ва Яқин Шарқдаги вазият борасида ҳам фикр алмашадилар.