Эрон олий суди физик-ядрочи Шахрам Амирийнинг қатл этилганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ISNA агентлиги. 

Аввалроқ Амирийнинг онаси унинг оиласи ўғлининг қатл этилгандан кейин бўйнида арқон излари бўлган жасадини олганини маълум қилган.

"У биринчи инстанция суди томонидан ўлим жазосига маҳкум қилинган, ҳукм ижроси Олий суд билан тасдиқланган", деб суд вакилининг сўзларини келтириб ўтди агентлик.

Эронлик олим Амирий 2009 йил июнда Саудия Арабистонида ҳаж вақтида йўқолиб қолган. Теҳроннинг таъкидлашича, физикни АҚШнинг Марказий разведка боршқармаси ўғрилаб кетган. ОАВ версиясига кўра, физикнинг ўзи ватанига қатйишни истамаган ва АҚШ махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишни бошлаган.  

2010 йил июлда Амирий ватанига қайтган. У ватанига қайтгач матбуот-анжуманда АҚШ разведка хизматлари унга ҳамкорлик қилиш учун 50 млн доллар таклиф қилишганини, бироқ у рад жавобини берганини айтган. 

Амирий ўзининг ўғриланишигача Теҳрондаги "Малак Аштар" технологик университетида оддий ходим бўлиб ишлаган. Расмий Теҳрон унинг Эрон ядровий дастурига алоқаси борлигини инкор қилмоқда.