Бразилиядаги Олимпиадада спорт гимнастикаси бўйича саралаш мусобақаларида нохуш воқеа юз берди. Франциялик гимнастикачи Самир Аит Саид таянч сакраш машқини бажариш вақтида йиқилгандан кейин оёғини синдириб олди. Спортчи замбилларда олиб чиқилган ва дарҳол шифохонага жўнатилган.

Самир Аит Саид 2013 йилда ҳалқаларда машқ бажариш бўйича Европа чемпиони бўлган, Европа мусобақаларида уч марта 2- ва икки марта 3-ўринларни эгаллаган.