Ҳиндистонда турар-жой биносининг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Етти нафар киши эса вайроналар остида қолиб кетмоқда. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, икки қаватли уйда учта оила яшарди. Бир кишини вайроналар остидан қутқаришга муваффақ бўлинган. Ундан ташқари етти ёки саккиз киши қулаган бино бўлаклари остида бўлиши мумкин.

Воқеа 7 август куни Бхиванди шаҳридан рўй берди. Бино авария ҳолатида бўлган. Ҳукумат эса уни яшаш учун яроқсиз деб эълон қилган эди.

Қутқарув операцияси олиб борилмоқда.