Украинанинг Мелитополь шаҳридаги кузатув камераси бугун, 7 августда Украинада юз берган зилзилани қайд қилган. Зилзила Украина жануби-шарқидаги бир нечта шаҳарларда ва қисман Россиянинг Ростов-Донида сезилган.

Видеода дўкон бир неча сония давомида силкиниб турганини кўриш мумкин. Дўкондаги ходимлардан бири хавотирланиб, одамлардан айнан нима бўлганини билишга уринган. 

Бошқа видеода Мариуполь аҳолиси юз берган ҳолатни артиллерия қуролидан берилган зарба деб муҳокама қилишади, бироқ охир-оқибат бу қуролдан берилган зарбага ўхшамаётганига қарор қилишади.

Бугун, 7 августда АҚШ геологик хизмати Мариуполь шаҳри яқинида соат 11:15да маркази 10 км чуқурликда бўлган 4,8 магнитудали зилзила юз берганини қайд қилган. Хизмат маълумотларига кўра, яқин соатлар  ёки кунларда зилзилалар такрорланиши мумкин.  

Европа сейсмология маркази эса маркази Донецкдан 78 км узоқликда бўлган 4,6 магнитудали зилзила юз берганини қайд қилган.

Зилзила шунингдек Мелитол, Бердянск, Донецк, Ростов-Дон ва бошқа аҳоли пунктларида ҳам сезилган.