Лола Каримова-Тиллаева Олимпиадада иштирок этаётган ўзбек спортчиларига зафар тилади

Спорт 07 Август 2016 13767

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, "Sen Yolg’iz Emassan" хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Васийлик кенгашларининг раиси Лола Каримова-Тиллаева “Фейсбук”даги саҳифасида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XXXI Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади.

“Азизлар, бугун Рио-де-Жанейрода XXXI Ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 5-21 август кунлари давом этадиган ушбу йирик мусобақаларда 200 дан зиёд мамлакатдан келган 10000 дан ортиқ спортчи иштирок этади.

Олимпиадада 70та спортчимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон гимнастика федерацияси номидан 9та спортчимиз иштирок этади. Булар – спорт гимнастикаси буйича Оксана Чусовитина ва Антон Фокин, трамполин бўйича Екатерина Хилько, бадиий гимнастикадан эса Анастасия Сердюкова, Валерия Давидова, Самира Амирова, Марта Растобурова, Зарина Қурбонова ва Луиза Ғаниевалар.

Қадрдон спортчиларимиз, сиз бизнинг фаҳримизсиз! Биз куч ва иродангизга ҳамда юқори ўринларни эгаллай олишингизга ишонамиз.

Сизга XXXI Ёзги Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юксак натижаларга эришиб, кўплаб юқори ўринлар ва медаллар эгаллашингизни тилаб қоламан!”, дейилади табрикда.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 27070 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 71134 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 29823 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 73139 Спорт
Тожикистонлик аёл ўз турмуш ўртоғи ва унинг яқинларини заҳарлаб келгани аниқланди
Россия Банки раисининг ваколати яна беш йилга узайтирилди
Фёдор Емельяненко Мэтт Митрионга қарши жанг ўтказади. Машҳур спортчининг имкониятлари қандай? 
09:57 574 Спорт
Ёнғин хавфсизлиги мақсадида Лондондаги 5 та бинодан одамлар эвакуация қилинади
09:44 246 Жаҳон
Lenovo букилувчи ноутбук концептини намойиш қилди
Жонни Депп Трамп ҳақидаги ноўрин ҳазили учун узр сўради
09:34 1522 Жамият
Кўпроқ янгиликлар